Ободонлаштириш ишлари жадал суръатда давом этмоқда

Амударё тумани Бўз Солма, Чойкўл ҳамда Қорамон овул ва маҳаллаларида аҳоли турмушини янада яхшилаш, кундалик ҳаётда қулайлик яратиш мақсадида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Ҳозирги пайтда ички кўчалар тартибга келтирилмоқда. Тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилаётгани туфайли нафақат автотранспорт ҳаракати осонлашмоқда, балки пиёдалар учун ҳам қулай шароитлар яратилмоқда.

Олиб борилаётган ишлар маҳалла аҳлининг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Турмуш сифати, кундан-кунга яхшиланиб бораётгани инсонлар кайфиятига ҳам сезиларли ижобий таъсир ўтказмоқда.
Яшаётган жойининг обод ва равнақ топаётганини кўриб, фуқаролар амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнун. Улар бу ишларни эл манфаати учун хизмат қилаётган муҳим ташаббус сифатида баҳолаб, миннатдорлик билдирмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги