Матонатли спортчиларни тайёрлаш тизимида ҳамкорлик ўрнатилди

153

Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасида Хитой ногиронлар федерацияси раҳбарияти аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Карлар ҳамда кўзи ожизлар спорт федерациялари, шунингдек, «Ўзбекистон махсус Олимпиадаси» Республика спорт жамоат бирлашмаси мутасаддилари иштирокида ўтган мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбирда Хитой ногиронлар федерацияси делегацияси жаноб Чен Кай, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев ҳар икки мамлакатда паралимпия ва ногиронлар спортини янада ривожлантириш, ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янги даражага кўтаришнинг муҳим жиҳатлари, хусусан қўшма ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этиш, мураббийлар малакасини ошириш бўйича дастурларни йўлга қўйиш борасида ташаббусларни илгари сурди.

Т.Рўзиев, ЎзА