Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

113

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда: 

ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан йиллик ишлаб чиқаришни режалаштириш ва ҳисоблаш;

йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни мониторинг қилиш ҳамда белгиланган қувватлардан фойдаланмаганлик учун ишлаб чиқарувчига нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш йўл-йўриқлари кўрсатиб берилган.

Ушбу Низом алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштириш, йиллик ишлаб чиқариш қувватларини ҳисоблаш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичларини бажармаганлик учун ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

ЎзА