Икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди

106

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Германия ТИВ вакили Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати юзасидан фикр алмашдилар

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Германия Ташқи ишлар федерал вазирлигининг Индо-Тинч океани сиёсати, Жанубий Осиё ва Афғонистон бўйича вакили Эрик Курцвайл билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати юзасидан фикр алмашдилар. Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масаласида мунтазам мулоқотни давом эттириш икки томон учун ҳам долзарб экани алоҳида таъкидланди.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ва Тошкент ҳамда Берлин ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришга келишилди.