Пляж футболи бўйича Қорақалпоғистон чемпионати якунланди

117

Мўйноқ туманида пляж футболи бўйича Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда республикамиз ҳудудларидан 9 та жамоа иштирок этди ва мусобақа ғолиблиги учун ўзаро беллашди.

Қизғин беллашувларга бой бўлган чемпионат якунида, Қўнғирот тумани жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Совринли иккинчи ва учинчи ўринлар эса, Кегейли ва Мўйноқ туманлари жамоаларига насиб этди.

Чемпионат якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.