Чимбойлик кексалар спортда ўзларини кўрсатди

Чимбой туманидаги спорт мактабида кекса авлод вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида, «Ғайратли кексалар» шиори остида миллий кураш ва шахмат-шашка бўйича мусобақа ўтказилди.

Миллий кураш бўйича 80 кг гача вазнда Темир йўл маҳалла фуқаролар йиғинидан Пўлат Данияров биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 80 кг дан юқори вазнда Қизилўзак овул фуқаролар йиғинидан Менглибай Тайпов ғалаба қозониб, мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шахмат-шашка бўйича ўтказилган мусобақада 60 ёшдан юқори эркаклар орасида Мурат Қаленов, 55 ёшдан юқори аёл-қизлар орасида Мийўагул Қурбонова 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўлланма олди.



Мусобақа якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.