Табиий газни тежашда янги муҳим ускуна

165

Ҳаётимизда инновацион технологияларнинг кенг қўлланилиши фуқароларимизнинг дунёқараши ўзгаришига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Соҳа мутахассислари республикамизнинг шаҳар ва туманларида аҳоли ўртасида энергия тежамкор газ ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилмоқда.

«Тахиятошрайонгаз» газ таъминоти бўлими томонидан ҳам бугунги кунда аҳоли ўртасида табиий газни тежаш, энергия тежовчи газ ускуналаридан фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Таъкидланганидек, бугунги энергияга бўлган талабнинг ортиши, унинг етишмаслиги шароитида ва харажатларимизни тежаш учун ҳам газни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга ўтишимиз керак.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, энергия тежамкор ускуналар, яъни газ горелкалари газ сарфини 40-45 фоизгача тежайди.

Шунингдек, замонавий горелка газ босими ўзгарганда, таъминотда ўзгаришлар бўлганда, авария ҳолатларида автоматик тарзда ишлайди. Энг асосийси хавфсизликни таъминлашда, юз бериши мумкин бўлган газ ҳидининг олдини олишда, ёнғин хавфи ва табиий газни тежашда, мана шундай горелкалардан фойдаланиш муҳим саналади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.