Ҳар бир масалага қонуний ёндашилмоқда

Тўрткўл туманида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга қонуний ечим топиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу жараён Президент томонидан берилган топшириқларнинг амалий ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
Шу мақсадда, Тўрткўл тумани Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабул жараёнида туман ҳокими ўринбосари А.Авезимбетов ва турли соҳалар масъул ходимлари иштирок этишди. Улар мурожаатларни жойида ўрганиб, ҳар бир масалага қонуний тартибда ёндашишни мақсад қилган ҳолда иш олиб боришди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Қабул вақтида олти нафар фуқаро турли масалаларда мурожаат билан чиқди. Кўпгина мурожаатлар уй-жой ва ер участкасига оид ҳужжатлаштириш масалаларига тааллуқли бўлгани боис, тегишли топшириқлар Кадастр агентлиги масъулларига юклатилди.
Мазкур қабул жараёнлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шу каби учрашувлар туман аҳолиси билан очиқ мулоқотни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги