Кўчат ва дарахтларга доимий парвариш ишлари олиб борилмоқда

118

Беруний туманида атроф-муҳитни ободонлаштириш, яшил майдонлар майдонини кенгайтириш ҳамда мавжуд дарахтларга тўғри парвариш кўрсатиш мақсадида қатор амалий ишлар ташкил этилмоқда. Бу борада туман ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Ҳар кунлик режа асосида эрталаб ва кечқурун тумандаги кўп йиллик дарахтлар ҳамда янги экилган кўчатлар суғорилмоқда, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Бундан ташқари, «Дарахтларга нафас беринг» шиори остидаги оммавий экологик тадбирлар доирасида ҳам қўшимча ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, дарахтларнинг соғлом ўсишини таъминлаш ва уларни зарарли ҳашаротлардан асраш мақсадида агротехник тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу тадбирлар доирасида махсус воситалар ёрдамида зараркунандаларга қарши ишлов бериш ишлари амалга ошириляпти.

Беруний туманидаги ушбу саъй-ҳаракатлар нафақат табиатни асраш, балки аҳоли учун қулай, яшил ва соғлом муҳит яратишга хизмат қилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги