Эрон АҚШ билан мулоқотни тиклаш шартини маълум қилди

123

«АҚШ ва бошқа давлатларнинг ҳаракати урушга олиб келмаганда, Теҳрон ўз ядровий дастури бўйича музокарага тайёр эди ва доим шундай бўлиб қолади». Бу фикрни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий билдирган.

– Биз ядровий дастуримиз бўйича мулоқотга аввал ҳам, ҳозир ҳам ва ҳар доим тайёрмиз, – деган мулозим Эрон Ташқи ишлар вазирлигида турли давлатлар дипломатик вакиллари иштирокида кечган учрашувда. – Бинобарин, музокара қайта тикланадиган бўлса, АҚШ ва бошқа давлатларнинг ҳаракати яна урушга олиб келмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. АҚШ дипломатик ёндашувини ўзгартирган. Шу боис бизга Вашингтон яна худди шундай ҳаракат қилмаслиги бўйича ишонч керак.

Маълумки, Исроил 13 июнга ўтар кечаси махфий ҳарбий ядро дастурини амалга оширишда айблаб, Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Ислом Республикаси бу айбловни инкор этиб, ҳужум билан жавоб қайтарди. Томонлар 12 кун давомида зарба алмашди. Урушга 22 июнга ўтар кечаси АҚШ ҳам қўшилиб, Эрон ядровий иншоотларига бир марта ҳужум уюштирди.

С.Раҳимов, ЎзА