Хитой ва АСЕАН Эркин савдо ҳудуди шартномасини имзолайди

134

Хитой – АСЕАН эркин савдо ҳудуди бўйича маслаҳатлашуви якунланди. Энди ҳужжатни имзолаш зарур. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Куала-Лумпурда АСЕАН вазирлари анжумани якуни бўйича журналистлар билан уюштирилган учрашувда баёнот берди.

– Ҳозирги мураккаб шароитда Хитой ва АСЕАН давлатлари бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорлик қилиш ва муаммоларга жипслашиб қарши туриш иродасини намоён этди, – деган у ўз идораси сайтида тарқатилган хабарда. – Томонлар Хитой – АСЕАН эркин савдо ҳудуди 3.0 бўйича маслаҳатлашув ниҳоясига етганини тасдиқлади ва тегишли ҳужжатни шу йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган саммитда тасдиқлаш ва имзолаш учун тақдим этишга келишиб олди. Бу қарор минтақавий иқтисодий интеграцияни ривожлантириш ва юқори даражадаги эркин савдо тармоғини барпо этишда давом этишимиздан далолат.

С.Раҳимов, ЎзА