ОНЛАЙН. Беларусь Республикасини Ўзбекистоннинг қайси соҳалари қизиқтиради?

Миллий матбуот марказида журналистлар учун ташкил этилган брифингда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
01.JPG
Рухсор Ғофурова, 
журналист:
– Ўзбекистон Беларусь Республикаси билан машинасозлик, фармацевтика, ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликдан манфаатдор. Улар учун Ўзбекистоннинг қайси соҳалари аҳамиятга эга?
Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳром Сотиболдиев жавоб берди.
– Беларусь Республикасида ўзбек миллий таомлари севиб истеъмол қилинади. Шунингдек, мамлакатимизга келишга Беларусь сайёҳлари катта қизиқиш билдиради. Улар юртимизга визасиз келиши мумкин. Нархларнинг нисбатан арзонлиги, халқларимизнинг маданий яқинлиги бу жараёнда муҳим аҳамият касб этмоқда. Таъкидлаш жоизки, МДҲ давлатларидан Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг ўртача ёши 30 дан 50-55 гача бўлганларни ташкил қилади. Шундай экан, уларнинг қизиқиши нафақат тарихий обидалар, балки тоғ спорти, эко туризм, тиббиёт каби йўналишларни қамраб олади.
Навбатдаги йўналиш пахта хомашёсидан тайёрланаётган текстиль маҳсулотларини Беларусга сотишдир. Бугунги кунда табиий хомашёдан тикилган кийим-кечакларга талаб юқорилигини ҳисобга олсак, Беларусь бозорлари тадбиркорларимиз қулай ва ишончлидир.

 

ЎзА