Ипак йўли ҳудуди нуронийлари кейинги босқичда

142

Чимбой туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг футбол майдонида «Ғайратли кексалар» шиори остида 60 ёшдан ошган нуронийлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада Бахтли, Тағжап овул фуқаролар йиғинлари ҳамда Гужимли, Ипак йўли, Кўнчи, Кўкчи қалъа, Темир йўл гузари, Шохтемир, Оржап, Қоракўл маҳалла фуқаролар йиғинларидан жамоалар қатнашиб, футбол бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди.

Мусобақа якунида барча рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлган  Ипак йўли маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Кўнчи ва Шохтемир маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаол нуронийлари қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.