Ғўза парвариши ва такрорий экин экиш ишларига бағишланди

Чимбой туманида ғўза парвариши ва кузги буғдойдан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ишларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг масъул вакиллари, туман раҳбарлари, кластерлар ва фермерлар иштирок этди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Қозиев, Чимбой тумани ҳокимининг ўринбосари И.Қайипназаров ва бошқалар сўзга чиқиб, ғўзадан юқори ҳосил олиш учун белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, далаларга ўғит солиш, кимёвий препаратларни қўллаш орқали ҳосилдорликни ошириш (суспензиялаш), культиваторларни ўраш ва экинлардан бўшаган майдонларга картошка экиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича ўз маслаҳатларини берди.

Тадбирда тегишли ташкилот мутахассислари томонидан техникалар ва кимёвий препаратлар кўргазмаси ташкил этилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.


Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон хабар агентлиги шарҳловчиси.