Австралияда жарроҳлар аортани сунъийсига алмаштириш бўйича уникал операция ўтказишди

Австралияда тиббиёти тарихидаги энг мураккаб операциялардан бири амалга оширилди. 50 ёшли беморда аневризма — ҳаёт учун хавфли артерия кенгайиши туфайли деярли бутун кўкрак аортаси алмаштирилди. Шифокорлар бу ҳолатни “секундан сўнг портлайдиган бомба” деб аташади
«Қачон портлашини аниқ айтиб бўлмайди, лекин вақтимиз жуда оз қолганини билардик», — деди қон-томир жарроҳи доктор Саманта Педен
Тўққиз соатлик операцияни юрак ва қон-томир жарроҳларидан иборат жамоа ўтказди. Аорта ёйини алмаштириш учун операция вақтида бемор танаси совутилди ва 20 дақиқалик вақтга қон айланиши тўхтатилди — бу вақт ичида мияга зарар етмаслиги керак эди
Зарарланган аорта қисми олиб ташланди ва унинг ўрнига сунъий найча ўрнатилди. Доктор Педен бу материални «мустаҳкам ва сув ўтказмайдиган мато»га қиёслади. Бундай мураккаб операциялар Австралия ва Янги Зеландияда фақат бир нечта марказда амалга оширилади, ушбу бўлимда улар йилига олти мартадан ортиқ ўтказилмайди
Орадан уч ҳафта ўтиб, бемор реанимациядан чиқди ва тикланишни бошлади. Доктор Педеннинг айтишича, у ўзини яхши ҳис қилмоқда — инсулт ёки фалаж белгилари йўқ.