Қурилиш тармоғидаги лойиҳалар муҳокама қилинди

Қурилиш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ва ҳамкорликда ишлашни мустаҳкамлаш бўйича Қорақалпоғистон делегацияси Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари билан борди.
Ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси И.Сдиков «China MCC Group Co., Ltd» компанияси витсе-президенти Чжу Гуанся билан учрашув ўтказди.

Унда компания вакиллари билан Хўжайли тумани ҳудудидан ўтувчи Нукус-Қўнғирот автомагистраль йўли бўйидаги 152 гектар ер майдонида «Ёшлар ижтимоий-иқтисодий муҳитини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш масалалари бўйича музокаралар олиб борди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу йирик лойиҳа муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган 129-сонли фармони асосида амалга оширилаётган бўлиб, лойиҳа доирасида жами 5 ва 7 қаватли 30 дан ортиқ турар жойлар, 160 дан ортиқ икки қаватли намунавий уйлар, маъмурий бинолар, ижтимоий объектлар, комплекс ИТ-парк, хизмат кўрсатиш объектлари, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари қурилади.





Шундан сўнг делегация аъзолари «China MCC Group Co., Лтд» компанияси томонидан олиб борилаётган йирик лойиҳалар билан танишди.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги