Кубок ғолиблари аниқланди

120

Нукусда мини-футбол бўйича «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги»нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақанинг финалида Қораўзак ва Тўрткўл туманлари жамоалари ўзаро беллашди ва ўйиннинг асосий қисми 1:1 ҳисоби билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса, омад қораўзакли футболчиларга  кулиб боқиб, улар ўз рақибларин 4:3 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Мусобақанинг бронза медали учун ўтказилган ўйинида эса Нукус шаҳри футболчилари Элликқалъа тумани жамоасини 7:1 ҳисобида енгиб чиқишга муяссар бўлди.

Қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада эса Амударё тумани жамоаси Нукус шаҳри футболчиларини 3:2 ҳисобида енгиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Учинчи ўрин учун беллашувда бўлса, қораўзакли ёшлар шомонайли қизларга 0:4 ҳисобида енгилиб қолди.

 

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги шарҳловчиси.