Буғдойдан бўшаган майдонларда такрорий экин экилмоқда

202

 

Нукус туманидаги Дарсан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Раметулла» фермер хўжалигида ғалладан бўшаган ер майдонларига кузги картошка экиш ишларига бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев, туман ҳокими З.Зайтов, фермер хўжаликлари раҳбарлари, аграр соҳада фаолият юритаётган мутахассислар ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирок этди.

Семинар доирасида иштирокчилар картошка экиш жараёнлари, унга тайёргарлик ишлари, замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш имкониятлари, шунингдек, ҳосилдорликни ошириш бўйича амалий таклифлар билан танишди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашишда биолаборатория хизматларидан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар давомида картошка экиш ишларини ўз вақтида, тез ва сифатли амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди ҳамда масъул ташкилотлар ва фермерларга зарур кўрсатмалар берилди.

Бундай амалий семинарлар қишлоқ хўжалигидаги фаолият самарадорлигини ошириш, фермерлар малакасини янада юксалтиради.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.