Ғайратли қариялар футбол майдонида

157

Кегейли туманида «Ғайратли кексалар» шиори остида кексалар ўртасида саломатлик тарзини тарғиб-ташвиқот қилиш, уларни жисмоний фаолликка жалб этиш мақсадида спортнинг мини-футбол туридан мусобақа ташкил этилди.

Мусобақага туманнинг барча ҳудудларидан жамоалар қатнашиб, улар ғолиблик учун ўзаро кураш олиб борди.

Қизиқли ўтган мусобақа якунида, биринчи ўринни Маданият макон фуқаролар йиғини жамоаси эгаллашга муяссар бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар «Гужим терек» ва «Жилўанжап макан» фуқаролар йиғинларидан келган жамоаларга насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги шарҳловчиси.