Маданият соҳасини ривожлантириш масалалари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари М.Мажидов Тўрткўл туманига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Сафардан асосий мақсад – маданият марказлари фаолияти, маданият ва санъат соҳасига оид мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ҳамда уларга ечим топишдан иборат бўлди

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлиминиң маълумотига кўра, хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари М.Мажидов, Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири биринчи ўринбосари Б.Аллаков ҳамда Тўрткўл тумани маданият бўлими бошлиғи Б.Худойшукуровлар иштирокида тумандаги бир қатор маданият марказлари ва болалар мусиқа мактаблари ҳолати ўрганилди, уларнинг моддий-техник базаси, таълим-тарбия жараёнлари ва фаолият самарадорлиги кўздан кечирилди.
Ташриф маданият соҳасини янада такомиллаштириш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш, ижодий ёшларни қўллаб-қувватлаш ва маданият муассасаларини замон талабларига мос равишда ривожлантиришга хизмат қилади.

Ушбу ташриф туманда маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишларга юқори даражадаги эътибор мавжудлигини яна бир бор тасдиқлади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги