Жойларда ижтимоий ҳимоя масалалари ҳал этилмоқда

Беруний туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази бошлиғи Ф.Примов яқинда Бунёдкор ва Бостон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. Учрашувда аҳолининг ижтимоий ҳимояга оид масалалари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам ва тушунтиришлар берилди. Маҳалланинг ўзига хос муаммолари бўйича тўлиқ маълумотлар йиғилиб, тезкор равишда ҳал этиладиган масалалар белгилаб олинди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Ушбу учрашув давомида, Ф.Примов ва ижтимоий ходимлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга оид эҳтиёжларини тинглаб, уларнинг муаммоларини ечиш бўйича кўрсатмалар бердилар. Ижтимоий ходимларга топширилган вазифалар маҳаллада яшовчи фуқароларга бевосита ёрдам кўрсатиш, улар билан ишлаш ва тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар беришдан иборатдир.

Бундай учрашувлар аҳоли билан бевосита мулоқот ўрнатиш, ҳамкорлик қилиш ва маҳаллаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида давом эттирилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги