Меҳнат таъмин тотган боғбон

171

«Яхшининг яхшисини айт, иймони тошсин» деганидек номи бутун Бўзатов туманига кенг танилган Тўлибой ака Даўлетов кўп йиллар давомида қишлоқ кенгаш оқсоқоли ва мактаб директори бўлиб элга хизмат қилди.

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланишига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим соҳасидаги фидокорона хизматлари учун республикамиз ҳукумати томонидан муносиб тақдирланиб, қатор унвон ва орденлар соҳибига айланди. Турмуш ўртоғи Гулзор опа билан биргаликда 4 ўғил, 2 қиз тарбиялаб, халқ қаторига қўшди. Фарзандлари ҳам ота-онаси йўлидан бориб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали хизмат қилиб, ўз фарзандларини ҳам Ватанга садоқатли инсонлар этиб тарбияламоқда.

Катта оилада қолган Тўлибой аканинг кенжа ўғли Ҳилолатдин ҳам олий ўқув юртини тугатгач, иқтисодиёт ва молия соҳасида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, рафиқаси Лизахон Тажимуратова билан биргаликда 4 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқда.

– Отамиз бизни ёшлигимиздан бошлаб ҳалол меҳнат қилишга, ёши улуғларга ҳурмат, ёши кичикларга иззат кўрсатишга ўргатди, – дейди Ҳилол ака. Унинг ёнида юриб деҳқончилик ва боғдорчиликнинг турли сирларини ўргандик. Отамдан қолган аввалги боғ қариганидан сўнг, унинг ўрнига 2019 йилда Кегейлидаги Узумзор аҳоли пунктидан турли мева ва узум кўчатларини олиб келиб экдим. Мана бир-икки йилдан бери, улар мева тугиб, бола-чақа, қариндош-уруғ, қўни-қўшниларни боғнинг меваси билан таъминлаб ўтирибмиз.

Дарҳақиқат, 94 сотих ер майдонига эга бўлган Ҳилолатдин ака Даўлетов 70 сотихдан зиёд ерида боғ барпо этиб, халқимиз дастурхонини турли мева ва узумлар билан тўлдириб келмоқда. Бу ишларда уларга фарзандлари Илҳом ва Саломатлар елкадош бўлиб келмоқда.

“Меҳнат таги роҳат» дегани шу бўлса керак.

  Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.