Бандликни оширишга қаратилган амалий тадбир

139

Ёшларни иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда жойларда турли амалий тадбирлар, жумладан, меҳнат ярмаркалари мунтазам ташкил этилмоқда.

Тўрткўл тумани прокуратураси ташаббуси билан ишсиз ва уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида навбатдаги “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Тадбирда туман прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда маҳалладаги ёшлар билан ишлашга масъул ташкилот вакиллари иштирок этдилар. Мазкур ярмаркада турли корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Ёшлар ярмарка жараёнида ўзларига маъқул бўлган вакант лавозимлар бўйича танловда қатнашиш ва ишга жойлашиш учун йўлланмаларни қабул қилиб олишди.

Ташкил этилган мазкур меҳнат ярмаркаси туман ёшларини иш билан таъминлаш, уларнинг бандлигини ошириш ва ҳаётга фаол жалб этишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги