Тоза йўл ёшлари ғолиб бўлди
128

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва уларнинг жисмоний машқларини янада такомиллаштириш мақсадида, Чимбой туманида «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, «Тоза йўл» овул фуқаролар йиғини жамоаси биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Ва, фахрли иккинчи ва учинчи ўринлар Қўстерак ва Кенес аҳолисининг ёшларига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.