Бўзатовлик нуронийлар футбол маҳоратларини намойиш этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ-405-сонли қарори асосида, Бўзатов тумани ҳокимлиги ва «Нуроний» жамғармаси туман бўлими томонидан ҳудудларда соғлом турмуш тарзини жорий этиш мақсадида «Ғайратли кексалар» шиори остида мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди.
Ўтказилган спорт мусобақасининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар томонидан, Президент қарорининг аҳамияти кенг тарзда тушунтирилиб, мусобақада иштирок этувчи жамоаларга муваффақиятлар тилади.
– «Ғайратли кексалар» шиори остида ўтказилган спорт мусобақасида туманимизнинг беш ҳудудидан 5 та жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди, – дейди «Нуроний» жамғармасининг Бўзатов тумани бўлими бошлиғи Шарибай Бердақов.



Қизиқарли ўтган мусобақа якунида, биринчи ўринни Бўзатов шаҳарча фуқаролар йиғини жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Ва, фахрли иккинчи ва учинчи ўринлар Аспантай ва Кўк-сув овул фуқаролар йиғинларидан келган нуронийларга насиб этди.
Ўтказилган мусобақа якунида ғолиб жамоалар «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.