Имтихонлар жараёни жамоатчилик назоратида

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 8 июль кунидан бошлаб Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2025-2026-ўқув йили учун қабул жараёнида бакалавриатнинг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда,-деб хабар бермоқда НДПИ матбуот хизмати.

Жисмоний маданият, мусиқа таълими, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналишлари бўйича ўтказилаётган имтиҳонларнинг белгиланган талаблар асосида адолатли ва шаффоф ўтиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, тегишли вазирлик ва ташкилотлардан бириктирилган вакиллар томонидан назорат қилинмоқда.

Депутатлар абитуриентларнинг имтиҳон топшириши, ўз қобилиятларини, тайёргарликларини намойиш эта олиши, шунингдек, уларнинг ота-оналари учун яратилган шароитлар билан танишиб, ташкилий ишларга юқори баҳо берди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.