Касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда

117

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида 2025-2026-ўқув йили учун алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда абитуриентларга касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.

Бугун «Саҳна ва бадиий драматургия,» «Бадиий журналистика,» «Драматик театр ва кино актёрлиги,» «Бахшичилик ва достончилик,» «Фольклор ва этнография,» «Қўшиқ ва рақс» ҳамда «Анъанавий қўшиқчилик» таълим йўналишлари учун ижодий имтиҳон бўлиб ўтди.

Ижодий имтиҳонларнинг очиқ-ошкора ўтиши учун имтиҳон ўтказиладиган аудиторияларга махсус камералар ўрнатилган бўлиб, интернет тармоғидаги https://kamera.uzdsmi-nf.uz/ манзили орқали бевосита кузатиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз касбий (ижодий) имтиҳонлар шу йилнинг 11 июль кунигача давом этади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.