Мўл ҳосил олиш режалаштирилган

Қишлоқ хўжалигида картошка ва сабзи етиштириш деҳқонлар учун нафақат даромад манбаи, балки ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш имконини ҳам беради. Шунки, картошка 3-4 ойда, сабзи эса 3-5 ойда етилиши мумкин. Бу маҳсулотлар йил давомида истеъмол қилиниб, доимий талабга эга бўлган экинлардир.
Берунийлик деҳқонлар бу имкониятни яхши англаб, асосий экин майдонларига картошка ва сабзи екишни мақсад қилган.

2025 йилда Беруний туманидаги «Азамат Туримов» фермер хўжалигида картошка екилган 3 гектар майдон бўйича ҳосил йиғиб-териб олинмоқда. Улар бу йердан 100 тонна картошка олишни режалаштирган, ҳосилни 3-4 ой давомида музлатгичли омборларда сақлаб, куз ойларида сотишни ният қилган, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Шу йили, Жуманиязов маҳалла ҳудудидаги «Хожибой Амина» фермер хўжалигида сабзи экилган 2 гектар майдонда ҳосил йиғиш жараёнига киришилган. Агротехник ишловлар ўз вақтида бажарилиб, сабзининг муваффақиятли етилишига эришилган ва 80 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Бу жараённинг муваффақияти, маҳсулотнинг сифатли ва ўз вақтида етилишига таъсир кўрсатмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида яхши режалаштирилган агротехник усуллар ёрдамида сифатли маҳсулотлар етиштирилмоқда, бу эса ўз навбатида, маҳаллий бозорнинг талабини ва деҳқонлар даромадини оширишга хизмат қилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги