Покистонда муссон ёмғири: қурбонлар 72 киши
136

Покистон бўйлаб муссон ёмғири сабаб юзага келган сув тошқини қурбонлари сони 72 кишига етди. Бу ҳақда Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси (NDMA) маълум қилди.
Департамент маълумотига кўра, Хайбер-Пахтунхва, Шарқий Панжоб, Синд ва Балужистон вилоятларида кучли ёғин давом этяпти.
130 дан зиёд одам жабрланган. Баёнотда айтилишича, ёғингарчилик кучайиши мумкин. Шу боис маҳаллий ҳукуматлар юқори ҳушёрликка чақирилган.
Покистонда ҳар йили июлдан сентябргача муссон ёмғири кузатилади. Табиий офат кўп ҳолларда юзлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлади, иқтисодиётга улкан моддий зарар етказади.