Оёқ кийимда марихуана бор экан

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг «Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан 650-сонли «Мангистау-Нукус» йўналишидаги йўловчи поездининг 5-сонли вагонида келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тегишли юклар божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, кийимлари орасидаги пойабзалнинг ичига оқ қоғозга ўралган соф оғирлиги 32,29 грамм бўлган қуритилган майдаланган марихуана гиёҳвандлик моддасини мамлакатимизга олиб кираётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органларига юборилди.
Маълумот учун, жорий йил бошидан бошқарма томонидан 554 грамм ва 50 туп гиёҳвандлик воситаларининг мамлакатимиз чегаралари орқали ҳаракатланиши ва ички ҳудудда айланишининг олди олинган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги