Шолига сувни тежаш синаб кўрилмоқда.

170

Қорақалпоғистонда шолини томчилатиб суғориш тажрибаси йўлга қўйилди.

Хусусан, Россия Федерациясининг йирик нефть-кимё компанияларидан бири «SIBUR»нинг грант маблағлари ҳисобидан Нукус туманидаги Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси далаларида инновацион лойиҳани амалга ошириш учун 5 гектар ерга шолини томчилатиб суғориш технологияси тажриба тариқасида синовдан ўтказилмоқда.

Айни пайтда лойиҳа ва ер майдони чизмалари ишлаб чиқилиб, суғориш ускуналари ўрнатилди ҳамда шоли экилиб, тажриба тариқасида синовдан ўтказилмоқда.

Маълумот учун, Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ушбу лойиҳа орқали 5 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси асосида шоли етиштириш тажрибаси ўтказилади. Лойиҳа натижасида сув тежовчи технологиялар асосида шоли етиштириш бўйича ишланмалар ишлаб чиқилади ва шу орқали келгусида тажриба майдонларини кенгайтириш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа Қорақалпоғистонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга, шоли етиштиришда янги технологияларни жорий этишга ва аграр соҳани ривожлантиришга хизмат қилади.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.