Ёшларимиз Ўзбекистон кубогини қўлга киритди

Нукус шаҳрида 20 ёшли ўғил-қизлар ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан кучли жамоалар иштирок этиб, кубок ғолиблиги учун ўзаро беллашди.

Қизғин кечган беллашувлар якунида, қизлар ўртасида биринчи ўринни республикамиз жамоаси эгаллашга муваффақ бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринларни эса Наманган ва Сирдарё вилояти жамоалари қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Йигитлар ўртасида ҳам республикамиз жамоаси финалга қадар етиб келиб Сурхондарё вилояти ёшлари билан бош соврин учун кескин тарзда баҳслашди.

Қизиқарли ўтган ўйин сўнгида омад сурхондарёлик гандболчиларга кулиб боқди ва улар республикамиз жамоасини 41:39 ҳисобида енгиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.
Мусобақанинг бронза медали эса Андижон вилояти жамоасига насиб этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.