Қозоғистондаги конференцияда Бизнес-омбудсман вакиллари иштирок этди

243

Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида CABIN ташаббуси доирасида “Ҳалоллик – бизнесда меъёр” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон давлатларидан вакиллар иштирок этди.

Ўзбекистон Бизнес-омбудсмани девони масъуллари ҳам ушбу тадбирда иштирок этиб, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (UNODC) ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда минтақада коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида Марказий Осиёда амалга оширилиши керак бўлган тадбирларни белгилаш юзасидан фикр алмашди.

CABIN ташаббуси БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда йўлга қўйилган бўлиб, ташаббуснинг асосий мақсади БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш конвенциясини жадал амалга оширишдир.

Гулноза Бобоева, ЎзА