Йўлларимиз равон, манзилларимиз обод бўлмоқда.

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали фуқароларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш, уларнинг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда жойларда амалий ишлар бажарилаётгани фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Шундай самарали ташаббуслардан бири сифатида Нукус тумани «Арбаши» овул фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан 2025 йилнинг 1-мавсуми доирасида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали тақдим этилган лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳага мувофиқ, Саманбой қишлоғида жойлашган «Мақтаниш» кўчасига умумий узунлиги 1,7 километрни ташкил этувчи ички қора қопламали (асфальт) йўл ётқизиш ишлари бошланди. Олиб борилаётган бу ишлар халқимизнинг яхши турмуш кечиришига, муаммоларнинг бартараф этилишига асос бўлиши аниқ.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги