10 июлдан субсидияга аризалар қабул қилиш бошланади

256

Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидияларни олиш учун аризалар 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

Субсидия олиш Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали ёки электрон тарзда my.gov.uz (https://my.gov.uz/oz/service/325) портали орқали амалга оширилади.

  • Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур.
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 миллион сўмдан – 9,24 миллион сўмгача;
  •  Тошкент шаҳрида 3,12 миллион сўмдан – 10,63 миллион сўмгача.

Субсидия олиш учун қуйидагилар талаб этилади:

  • 30 баллдан кам бўлмаган ижтимоий рейтинг (баллар тўғрисида my.gov.uzсайтида маълумот берилади),
  • Даромад чегаралари — вилоятлар ва Қорақалпоғистонда 3,1 млн сўмдан 9,2 млн сўмгача

— Тошкент шаҳрида: 3,1 млн сўмдан 10,6 млн сўмгача бўлиши керак.

Шунингдек, ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги шарт. Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд.

Ш.Маматуропова,

ЎзА