Россия дунёда биринчи бўлиб Афғонистонда Толибон ҳокимиятини тан олди
222

Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди— бу 2021 йилда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг «Толибон» ҳаракати томонидан мамлакатга берилган ном. Ҳозирга қадар дунёнинг бошқа бирорта давлати Афғонистондаги толиблар ҳокимиятини расман тан олмаган.
Шундан сўнг Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси ходимлари бино балконига чиқиб, Афғонистон Ислом Амирлиги байроғини ўрнатди.