Жазирама АЭСларга тўсиқ бўлмоқда

Одатда атом электр станцияси маҳаллий дарё ёки денгиздан сувни махсус қурилма орқали олиб, кейин юқори ҳароратда ҳавзага қайтаради. Бинбарин, сув ўта иссиқ бўлса, жараён маҳаллий биология хилма-хиллигига таҳдид солиши мумкин.
Сўнгги кунларда Европа бўйлаб сузаётган жазирама тўлқини туфайли Швейцария ва Франциядаги қатор АЭСлар фаолиятини қисқартирди ёки вақтинча ёпилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар тарқатган.
Швейцария 2033 йилгача атом энергиясидан воз кечишга қарор қилган бўлса-да, хавфсизлик таъминланса, мавжуд станциялар фаолиятини давом эттириши мумкин.
Францияда 18 электр станциясида жами 57 фаол ядро реактори бор. Мамлакат энергиянинг қарийб 65 фоизини атомдан олади. Ҳукумат бу жараённи атроф-муҳит учун хавфсиз, деб ҳисоблайди.
Мусулмон Зиё, ЎзА