Кучлилар ярим финалга чиқди

Айни кунларда Нукус шаҳрида футбол бўйича «Давлат хавфсизлик хизмати» кубоги мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг чорак финал ўйинлари ўтказилди. Қизиқарли ўтган ушбу ўйинлар доирасида, Нукус шаҳри жамоаси Кегейли тумани, Чимбой тумани жамоаси Тахтакўпир, Нукус тумани жамоаси Амударё тумани жамоалари билан ўзаро учрашиб, ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлай олмади. Ҳакамлар томонидан белгиланган пенальтилар сериясида эса, Нукус шаҳри, Чимбой ва Нукус тумани ёшлари ўз рақибларига қараганда аниқроқ ҳаракат қилиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.Чорак финалнинг яна бир ўйинида эса, қўнғиротлик ёшлар элликқалъалик футболчиларни 2:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.


Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.