Ўзаро манфаатли ҳамкорлик

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига Ўзбекистондаги Хитой миллий маданий маркази директори Ян Яоюн ташриф буюрди. Ташриф доирасида университетнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Т.Нуримбетов билан учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашув икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, янги йўналишлар бўйича фикр алмашиш ва ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида ўтказилди.
Суҳбат чоғида таълим, маданият ва тил ўргатиш соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва Хитой миллий маданий маркази ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришишди. Айниқса, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Хитой тилини ўргатиш курсларини ташкил этиш, маданий тадбирлар ўтказиш борасида аниқ режалар белгилаб олинди.
Мазкур ташриф икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро англашув асосида ривожланаётган таълимий ҳамкорликнинг навбатдаги амали натижаси сифатида баҳоланмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги