Халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
210

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиали директори, фалсафа фанлари доктори Вали Тўрақулов бошчилигидаги делегация Малайзиянинг Султон Aбдул Ҳалим Муадзам Шоҳ халқаро Ислом университети (UniSHAMS)да бўлишди.
Вали Тўрақуловнинг таъкидлашича, мазкур ташриф халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тиббиёт соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ўқув ва илмий фаолиятда илғор ёндашувларни татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган.

Учрашув халқаро миқёсдаги тиббиёт таълимини модернизация қилиш, Ўзбекистон тиббиёт соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
А.Бўриев, ЎзА мухбири