Ақтенге Туркияда чемпион бўлди

243

Туркиянинг Кочаели шаҳрида спорт курашлари бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этди. Хусусан, 50 ва 53 кг вазн тоифаларида Актенге Кеунимжаева ва Шоҳида Аҳмедовалар олтин медални қўлга киритган бўлса, -76 кгда иштирок этган Светлана Оқназарова кумуш, -61 ва 74 кгда Сардор Рўзимов ва Жафар Чўлибоевлар бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги