Юртимиз ўқувчилари халқаро санъат фестивалида биринчи ўринни эгаллади

435

Испаниянинг машҳур Лорет де Мар шаҳрида «Sea Sun Festival» халқаро ёш ижодкорлар санъат фестивальтанлови бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати (РИСМИ) рассомлик бўлими ўқувчилари ҳам иштирок этди.

Фиесталониа Миленио ташкилоти томонидан ташкил қилинган ушбу халқаро танловда ҳайъат аъзолари юртимиз ёшларининг чиқишларини юқори баҳолади.

Танлов ҳайъат аъзолари хулосасига кўра, РИСМИ рассомлик бўлими ўқувчилари Эъзоза Исроилова, Сафия Олимжонова, Марина Романовская ўз йўналишларида ҳар бири биринчи ўринга муносиб топилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА