Пентагон 2026 молия йили бюджетини эълон қилди
198

2026 молия йили учун мудофаа бюджети лойиҳасида Ҳарбий денгиз кучларининг 287 жанговар кемасини сақлаш ва яна 19 та янги кема ясаш харажати кўзда тутилган, дея баёнот берди Пентагон.
АҚШ ҳарбий департаменти юқори мартабали вакили флотни кенгайтириш қарорини шарҳларкан, сўралаётган бюджет 11 миллиард долларлик иккита Виржиния русумли ва битта «Колумбия» сув ости кемалари сотиб олиш назарда тутилаётганини таъкидлаган. Шунингдек ядро флоти қуриш учун кемасозлик заводлари ишлаб чиқариш қувватини оширишга 2,5 миллиард доллар ажратилади.
С.Раҳимов, ЎзА