Макрон: АҚШнинг Эронга ҳужуми ноқонуний

Франция Президенти Эммануэль Макрон АҚШнинг Эронга ҳужуми ҳеч қандай қонуний асосга эга эмаслиги ва халқаро ҳуқуқ ядровий инфратузилмани йўқ қилишга изн бермаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Irna news» ёзди.
Бу баёнот Америка Ислом Республикасининг уч ядровий объекти нишонга олингандан бир кун ўтиб, Теҳрон Қуролли кучлари Қатардаги АҚШ ҳарбий базасига чекланган жавоб ракета зарбаси йўллаган пайтда янгради.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Қўшма Штатларнинг жанговар самолётлари Исроил режими билан ҳамкорликда Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги ядровий майдонни тўпга тутди ва бу амалиёт халқаро миқёсда турли мулоҳазаларга сабаб бўлди.
Мусулмон Зиё, ЎзА