Туман ҳокими ёшлар билан мулоқот ўтказди

Бермуний тумани ҳокими И.Хидиров ёшлар ойлиги доирасида иқтидорли ёшлар билан учрашди. Учрашувда 2023-2024 ўқув йилини якунлаган 11-синф ўқувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Жами 60 нафар битирувчи ушбу мукофотларга сазовор бўлди. Туман ҳокими ёшларга ўзининг самимий табрикларини йўллади ва ҳаётда интилиш, доимо ўрганиш муҳимлигини таъкидлади.
Тумандаги умумтаълим мактабларидан 2834 нафар 11-синф битирувчилари мактабни муваффақиятли якунлади. Энг фаол ва билимли ўқувчиларга медаллар берилди, уларнинг ота-оналарига миннатдорлик мактублари топширилди.


Тадбир давомида “Ижтимоий сўровнома”да фаоллик кўрсатган 44, 61, 27, 66 ва 65-сонли мактаб директорлари ҳам тақдирландилар. Шунингдек, фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ва “Беш ташаббус” лойиҳаларида иштирок этган ёшларга алоҳида эътибор берилди.
Учрашувда ёшлар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар ва келажак учун таклифлар бердилар.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги