Ҳамкорлик аҳамияти эътироф этилди

403

 

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида ҳам соҳа вакиллари иштирокида байрам кечаси ташкил этилди.

Тадбирда марказ директори В.Бекмуратова барча журналистлар ва ахборот соҳаси ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, журналистлар фаолиятининг бугунги жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Таъкидланганидек, оммавий ахборот воситалари меҳнати орқали жамиятда сўз эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик каби демократик қадриятлар мустаҳкамланмоқда. Журналистларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқни таъминлаш, аҳолига ҳаққоний ва тезкор ахборот етказиш борасидаги фидойилиги таҳсинга сазовор. Бугунги кунда давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва шаффофлик тамойилларининг қарор топишида уларнинг ўрни алоҳида.

Учрашув якунида марказ билан ҳамкорлик қилиб, марказ томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг ёритишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги