Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

300

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф а  р м о н и

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик  тамойилини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, глобал ахборот майдонида
миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, Янги Ўзбекистонда эришилаётган улкан ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, юқори малакали, замонавий журналист кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

 «Дўстлик» ордени билан


Амангелдиева Раихан Кдирбаевна –
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Нукус телерадиомаркази филиали тасвир ёзиш гуруҳи катта электр механиги, Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳасанов Рўзимбой – «ХХI аср» газетасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича мухбири

 

     Ўзбекистон Республикаси

             Президенти                               Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2025 йил 26 июнь