Ўзбекистон элчиси Саудия кўмак маркази раҳбари билан учрашди

«SPA» ахборот агентлиги, «Ал-Мадина» ва бошқа қатор нашрлар ёзишича, Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодиржон Турғунов Ар-Риёддаги қароргоҳда Қирол Салмон номли ёрдам ва гуманитар кўмак маркази бош директорининг амалиёт ва дастурлар бўйича ёрдамчиси муҳандис Аҳмад бин Али Ал-Боиз билан учрашган.
Суҳбат чоғида инсонпарварлик фаолият билан боғлиқ турли масалалар, шунингдек мамлакатимизда гуманитар соҳага доир ўзгаришлар ва томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинган.
М.Пирматова, ЎзА