Ҳарбий хизматчилар қурда куч синашди

Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида миллий кураш бўйича «Прокурор кубоги» республика турнири бўлиб ўтди.
Ўтказилган мусобақада 4 та жамоа қатнашиб, эркаклар 4 та, аёллар 1 та вазн тоифалари бўйича ўзаро беллашди.



Кескин курашларга бой бўлган мусобақа якунида, 73 кг вазн тоифасида Шимолий Ғарбий ҳарбий гарнизон ходими Фозилиддин Мажидов, 81, 90 ва +90 кг да Миллий гвардия ходимлари Бегзод Досқулов, Аюбхон Мансуров ва Шоберди Рустамовлар биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Аёллар ўртасида эса 63 кг вазнда ўтказилган мусобақада Шимолий Ғарбий ҳарбий гарнизон ходими Гулойим Жумабоева олтин медаль соҳибига айланди.
Республика турнири якунида, мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан махсус диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.




– Ушбу мусобақада энг оғир вазнда беллашиб, бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлдим, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими Сражатдин Жақабаев.-Беллашувлар жуда қийин бўлиб, менга бироз омад етмади. Келгусида ўз устимда машқларни давом эттириб, ғолибликни қўлга киритишга ҳаракат қиламан.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси