Беруний туманида аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни суд жараёнларига кенг жалб қилиш орқали суд ҳокимиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида, очиқ суд мажлиси ташкил этилди.

Хусусан, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Беруний туман суди раиси Р.Камалова раислигида оилавий низога оид жиноят иши бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд жараёнида маҳалла фаоллари иштирок этди.

Очиқ суд мажлиси давомида иш материаллари, тарафларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, қонун доирасида асослантирилган ҳукм қабул қилинди. Бундай очиқ суд мажлислари нафақат жиноят ишларини ҳал этиш, балки фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Суд мажлиси якунида, судья Р.Камалова иштирокчиларга коррупция ва одам савдосига қарши курашишга қаратилган қонун ҳужжатлари, уларнинг аҳамияти, шунингдек, бундай жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунчалар берди.

Шунингдек, у фуқароларни ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўғри тушуниш ҳамда жамиятдаги салбий иллатларга муросасиз бўлишга чақирди.

Бундай очиқ мулоқот ва суд мажлислари аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги